Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Реал» Марокашга ғалаба билан йўл олди

Баҳо:
+ | -

"Реал" клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиш олдидан Ла лигадаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. "Альмерия" йирик ҳисобда мағлуб этилган бўлсада, Анчелотти шогирдлари бу ўйинга катта куч сарфлашди деб айтиш қийин. Юқори иштиёқсиз ўйнаган "қаймоқранглилар" жазоланишлари ҳам мумкин эди.

Ўйиннинг 34-дақиқасида Бенземадан узатмани қабул қилган Иско индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб мезбонлар футболчиси Верза жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. "Реал" биринчи бўлимнинг ўзида яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бэйл бош билан дарвозани ишғол қилди.

Гарет иккинчи бўлимда ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди, аммо Бэйл на ўзи аниқ зарба берди, на Криштиануга аниқ пас берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан бош ҳакам Марселонинг қоидабузарлиги оқибатида "Қироллик клуби" дарвозасига пенальти белгилади. Верзанинг зарбасини Касильяс бартараф этди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Криштиану Роналду 2та гол урди ва жамоасига йирик ғалабани тақдим этди.

Альмерия – Реал Мадрид 1:4 (1:2)
Голлар: 0:1 – 34 Иско, 1:1 – 39 Верса, 1:2 – 42 Бэйл, 1:3 – 81 Роналду, 1:4 – 88 Роналду.
Альмерия – Мартинес, Трухильо, Наварро, Велес (Корона, 82), Дюбарбье (Зонго, 59), Верса, Тейе, Сориано (Силва, 67), Мендес, Маседо, Хемед.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Варан, Пепе, Марсело, Иско, Ильярраменди, Бэйл, Кроос, Бензема (Коэнтрау, 85), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Верса (11), Бэйл (24), Дюбарбье (30), Сориано (52), Марсело (57), Ильярраменди (62), Велес (64), Роналду (76).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:33, 13.12.2014.
Ўқилди: 8267 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.