"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансферлар чоғида янги ўйинчилар сотиб олинмаслигини маълум қилди.
"Бундан яхши натижалар кўрсатиш мумкин эмас. Биз - чемпионатда, чемпионлар лигаси гуруҳида биринчимиз, Кубок чорак финалидамиз", - дейди Моуриньо.