"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерснинг таъбиричи, у - мерсисайдликлар бошқаруви учун энг идеал мураббийдир. Эслатиб ўтамиз, Премьер-лиганинг 15 туридан сўнг "Ливерпуль" пешқадам "Челси"дан 15 очкога ортда қолган ҳолда мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
"Сўзларим мутлақо тушунарли: бу ишда менинг олдимга тушадигани йўқ. Етти ой олдин соврин ютишимизга бир баҳя қолганди. Бу мавсумда эса янги ўйинчилар ва ёш футболчилар билан бизни қийин старт кутиб олди. Устига устак, машғулотлар учун вақтимиз ҳам кам бўлди. Қисқасини айтганда, биз нолдан бошлашимиз керак эди.
Ҳозир мени танқид қилаётганлар ҳам 6-7 ой олдин хато қилмаслигимни ишонч билан айтишлари мумкин эди. Бу - футболнинг бир қисми", - деди Рожерс.
Қайд этиш жоиз, ноябрнинг охирларида хориж матбуоти "Ливерпуль" раҳбарларининг Рожерсга ўринбосар қидиришга тушганлари ҳақида хабар берганди.