«Атлетико» клуби 22 млн. евро эвазига ҳимоячи Хосе Мария Хименесни «Манчестер Сити»га сотишни истамади.
Англияликлар 19 ёшли уругвайлик ҳимоячининг трансфери учун айнан 22 миллион евро таклиф қилди. Аммо мадридликлар рад жавобини беришди. «Манчестер Сити» январь ойида футболчини сотиб олишга уриниб кўриши кутилмоқда.