"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс бугун Англия чемпионати 16-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га 0:3 ҳисобида имконият бой берилгач, "қизил иблислар" дарвозабони Давид де Хеани мақтади.
"Менимча, бугун ғалаба қозониш учун ёмон ўйин кўрсатмадик. Умуман олганда, мавсум шу томони билан ўзига хос бўлиб турибди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик, Давид де Хеа эса бугунги ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Давид - юқори савияли посбон, у кўплаб бемисл сейвларни амалга оширади. Тўпни ҳам ўйинга жуда яхши кирита олади: у қачон узоққа, қачон эса яқинга тўп ташлаш кераклигини билади.
Биз ҳимояда ўзимиз учун жуда қимматга тушган хатоларга йўл қўйдик. Бу ёғига ҳам ишлашда давом этиш керак. Биз қандай қарор қабул қилишни биламиз ва умид қиламанки, ўз кучимизга бўлган ишончимизни қайтариб оламиз.
Биринчи таймда рақибдан кўра яхшироқ ўйин кўрсатдик, лекин бугунгидек голларни бошқа ўтказмаслигимиз керак", - деди Рожерс Sky Sports эфирида.