Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 1-0 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Бугун ЕЧЛ ва Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Вақти
Дастлаб соат 16:00 (Тошкент вақти билан)дан бошлаб ЕЧЛ нимчорак финал босқичига қуръа ташланса, орадан 1 соат ўтиб Европа лигаси жамоалари ўзларининг 1/16 финалдаги рақибларини билиб олишади.

Чемпионлар лигаси
Қуръадан аввал ҳар доимгидек жамоалар иккита саватчага ажратилишган. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаганлар ва 2-ўрин билан плей-оффга чиққанлар алоҳида саватчаларда бўлишади. Бу босқичда бир мамлакатнинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келмайди.

Европа лигаси
Ушбу мусобақада жамоалар қуйидаги принцип асосида саватчаларга ажратилишган: биринчи саватчада — гуруҳ босқичи ғолиблари ва ЕЧЛдан ўтган, энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4та жамоа; иккинчи саватчада — гуруҳда 2-ўринни олганлар ва ЕЧЛда пастроқ натижа билан ўтган 4та жамоа. Европа лигасида ҳам ушбу босқичда бир мамлакатнинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келмайди.

Саватчалар таркиби
Европа чемпионлар лигаси
1-саватча (гуруҳ ғолиблари): "Атлетико", "Реал Мадрид", "Монако", "Боруссия Д", "Бавария", "Барселона", "Челси", "Порту".
2-саватча: "Ювентус", "Базель", "Байер", "Арсенал", "Манчестер Сити", ПСЖ, "Шальке", "Шахтер".

Европа лигаси
1-саватча: "Боруссия М", "Брюгге", "Бешиктош", "Зальцбург", "Динамо М", "Интер", "Фейеноорд", "Эвертон", "Наполи", "Динамо К", "Фиорентина", "Легия", "Зенит", "Олимпиакос", "Спортинг", "Атлетик".
2-саватча: "Вильярреал", "Торино", "Тоттенхэм", "Селтик", ПСВ, "Днепр", "Севилья", "Вольфсбург", "Янг Бойз", "Ольборг", "Генгам", "Трабзонспор", "Андерлехт", "Рома", "Ливерпуль", "Аякс".

Манба: www.stadion.uz.

Ҳар иккала қуръа маросими сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади.

Киритилди: 09:46, 15.12.2014.
Ўқилди: 7362 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик