Кеча, Англия чемпионати 16-тур марказий учрашувида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Қизил иблислар”нинг йирик ва ишончли ғалабасида клуб дарвозабони Давид Де Хеанинг ҳиссаси беқиёс. Испаниялик даврозабон бир нечта вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлади. Ҳатто, Рахим Стерлинг билан бирга-бир вазиятда “МЮ” посбони ўз маҳоратини намойиш қилиб, дарвозаси даҳлсизлигини сақлади. Шубҳасиз, кечаги ўйинда Давид Де Хеа учрашув қаҳрамони бўлди.
Ҳозирда, Сизнинг эътиборингизга испаниялик дарвозабоннинг жонбозлигига аталган мемларни ва карикатураларни тақдим этамиз.
Де Хеа сўнгги бир нечта турлардан буён "Манчестер Юнайтед" ғалабаларига улкан ҳисса қўшиб келмоқда
Испаниялик дарвозабон Титаник кемасини ҳам ҳалокатдан сақлаши мумкин эди :)
Де Хеа Кьеллинини уругвайлик футболчининг тишлашидан ҳам асраши мумкин эди
"МЮ" посбони Роналдунинг йиқилишига йўл қўймасди. Бироқ, Роналдунинг актерлик маҳорати "Сельта"га қарши учрашувда барибир ўз самарасини берди
Де Хеа - "МЮ"нинг мустаҳкам пойдевори асосчиси
Таърифга тил ожиз!