Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Хуан Мата: "Ливерпуль"га урилган иккинчи голда мен ўйиндан ташқари ҳолатда қолганимни тан оламан"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Хуан Мата "Ливерпуль" дарвозасига киритилган иккинчи гол офсайд ҳолатидан киритилганини тан олади. Манчестер шаҳрида ўтказилган АПЛнинг 16-тури доирасидаги учрашув 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлган эди.

"Уйга қайтганимда ҳам табассум қилишда давом этардим. Кечаги кун - менинг аниқ эсимда қоладиган кунлардан бири. "МЮ" мухлислари жамоани доимо чин юракдан қўллаб-қувватлаб келишган, лекин кеча улар қандайдир ўзгачароқ эдилар. Майдонга тушган онимдан бошлаб ўйиннинг охирги дақиқаларига қадар атмосферага гап бўлиши мумкин эмасди.

Очиғини айтганда, ўзим гол урган вазиятни қайта кўрдим ва тан олишим керакки, Робин ван Перси тўпга боши билан зарба бергандан кейинги вазиятда мен офсайдда қолгандим", - дея Матадан иқтибос келтирмоқда "МЮ" расмий сайти.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:18, 15.12.2014.
Ўқилди: 6680 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.