«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике танқидларга нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Анчадан бери менга қаратилган танқидларни ўқимаяпман. Шундай қилишим кераклигини шифокор менга маслаҳат берди. «Реал»дан 4 очко ортда бораётганимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган. Мавсум бошида биз ҳам мадридликлардан шунча очко олдинда эдик, аммо у тез орада йўққа чиқди», – дейди Луис Энрике.