Собиқ "галактикос" Кака "Олтин тўп" соврини ҳақида кенг қамровли интервью берди:
— Сиз 2007 йил "Олтин тўп"ни ютдингиз, шундан буён "Олтин тўп"ни фақат Роналду ва Месси ютмоқда. Бу уларнинг даврими? Улар билан рақобатлашиш мумкинми?
— Криштиану ва Месси бошқа футболчилардан кучлироқ. Криштиану мукаммал, намунали футболчи. Жисмонан у шунчаки ваҳший, у ўнг оёқ билан ҳам, чап оёқ билан ҳам, бош ва жарима зарбасидан ҳам гол ураверади. Месси ҳам даҳо. Лекин бу соврин асосан жамоавий ютуқларга боғлиқ. Уларнинг ҳар иккиси буюк клубларда ўйнашади. Агар немислардан бири индивидуал даражада кучли бўлганда, тўла аёнки, у дунёнинг энг кучли футболчиси дея тан олинарди. "Олтин тўп"ни Криштиану ютади, чунки "Реал" билан Чемпионлар лигасини ютди. Роналду ва Месси ҳар иккиси ажойиб футболчилар, улар орасида доим энг яхши унвонини учун пойга олиб боришади.
— Сиз Криштиану билан "Реал Мадрид"да биргаликда ўйнадингиз. У ким? Майдондаги ўйини қарасангиз, ўзини катта оладигандай ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритганда ёш бола каби йиғлаган эди.
— Охиргиси айнан Криштиану ҳақида экан (кулади). У ҳазилкаш, доим кийиниш хонасида ҳазил қилади, у барча билан яхши алоқада, урушишни ёқтирмайди. Футбол майдонида ўзини катта олади деб ўйламайман. У рақобатбардош, курашаётган барча нарсани ютишни истайди. Асл Криштиану — ажойиб инсон, — дея сўзларини якунлайди Кака.