Бразилиянинг Коринтианс клубига тегишли бўлган, айни пайтда эса "Сан Паулу" клубида ижарада тўп сураётган ҳужумчи Алешандре Пато қишда Италия "А" сериясига қайтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, бразилиялик ҳужумчига "Фиорентина" клуби қизиқиш билдирган. Аммо, "Фиорентина" бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун жамоа ҳужумчиси Йосип Иличични қишда сотиб юборишлари талаб этилади. Айнан Иличичнинг трансферидан тушган пулларни клуб Патонинг трансфери учун ишлатишни режалаштирган.
Маълумотларга кўра, Иличичга Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирган. Маълумот ўрнида, "Фиорентина" Патодан ташқари, Себастьян Джовинко ("Ювентус"), Жан Паоло Паццини ("Милан") ва Луис Муриель ("Удинезе") номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.