"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти клублар ўртасида жаҳон чемпионати финалида "Сан-Лоренсо"га қарши учрашув олдидан шогирдларига қўшимча мотивация бериш шарт эмаслигини билдирди.
"Шогирдларим майдонга тушишдан олдин мияларини тозалаб олишлари керак, уларга янги ғоялар керак. Мен уларга қўшимча мотивация беришим шарт эмас, ҳар ким ўз ишини билади. Фианлда максимал даражада савияли ўйин кўрсатишимиз керак, гап фақат техника ҳақида эмас. Биз курашишимизлозим, савияни намойиш этишнинг ўзи кифоя қилмайди.
Роналду ҳаммасидан мамнун. Бу ерда об-ҳаво қуёшли, яхши стадионлар ва яхши мухлислар бор экан. У яримфиналда гол ура олмагнидан бирох хафа. Роналдунинг фииналда гол уришига ишонаман", - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Сан-Лоренсо" ўртасидаги финал учрашуви 20 декабрь куни Марракеш шаҳрида бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан якшанбага ўтар кечаси 00:30да бошланади.