"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Сток Сити"га қарши ўйин олдидан рақиб таркибидаги Боян Кркич тўрт йил аввал ўзини ўлдириб қўйишига сал қолганини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Моуриньо бошқарувидаги "Интер" ЕЧЛ ярим финалида "Барселона" тўқнаш келган ва ўша ўйинда Кркич каталонияликлар сафида майдонга тушган.
"Боян "Барселона" - "Интер" ўйинининг сўнгги дақиқаларида гол уриб, мени инфарктга учратиб, нариги дунёга юборишига сал қолганди. Лекин, офсайд қайд этилганди. Мен лайнсмен томонга қарадим ва у байроқчани кўтариб турганди.
Ушбу гапда бироз ҳазил бор, аммо Кркич — жуда хавфли футболчи. Премьер-лигага мослашиш ҳужумчи учун осон эмас, у эса яхши мослашиб олди", - дейди Кркич.
"Сток Сити" - "Челси" ўйини 22 декабрь, душанба куни бўлиб ўтади.