Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жо Харт "Манчестер Сити" билан янги шартномага имзо чекди. Янги шартномага кўра, у 2019 йилнинг июнига қадар "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилади.
"Мен ҳақиқатан ҳам бахтлиман. Янги шартнома туфайли мен клубда узоқ вақт қоламан. Ҳозир жамоа ажойиб ўйнамоқда. Биз тарих яратишни ва шундай руҳда ўйнашда давом этишимиз керак. Бу ерда қоламанми ёки йўқми деган савол ҳеч қачон менинг олдимда турмаган. Мен "Сити"даги фаолиятимнинг ҳар бир дақиқасидан мароқламан", - дейди Жо Харт клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
27 ёшли дарвозабон ушбу йилда шартномани узайтирган "шаҳарликлар"нинг олтинчи футболчиси бўлди. Аввалроқ Серхио Агуэро, Эдин Жеко, Александар Коларов, Самир Насри ва Давид Сильва "Сити" билан янги шартномага имзо чекишганди.
Харт 2014/2015 йилги мавсумда "Сити" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 33та сэйв намойиш қилди, 6та ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.