Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Иньеста: "Нима учун "Барселона" бунчалик зўр? Чунки биз ўз ишимиздан роҳат оламиз"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста мавсумнинг биринчи ярми якунларига қандай муносабатда экани ҳақида гапириб ўтди. 16 турдан сўнг "кўк-анорранглилар" мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб, захирасида бир ўйинга эга пешқадам "Реал"дан 1 очкога ортда қолишмоқда.

"Мавсумнинг бир қисми якунига етган экан, энди бир неча кун оилам даврасида бўлишим мумкин. Бироқ Испания чемпионатини хаёлимдан ўчира олмайман, шундай бўлса-да, майдонга қайтишга ҳали шошилаётганим йўқ.

Биз ўзимиздан нима сабабдан бу қадар яхши ўйнай олаётганимизни сўрашимиз керак. Биз қилаётган ишимиздан роҳат оламиз. Бу бизга ғалаба қозонишда ҳам қўл келади. Лекин асосийси - яхши машғулот ўтказиш ва бу жараёндан ҳузур туя олишдир. Муваффақиятимизга ишонишимиз даркор. Амбиция ва энтузиазмни сақлаб қолиш муҳим", - дея Иньестадан иқтибос келтириб ўтди Football Espana.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 01:17, 21.12.2014.
Ўқилди: 4814 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик