Каталониянинг “Барселона” футбол клуби ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг собиқ жамоадоши, франциялик Тьерри Анрининг футболни тарк этиши муносабати билан “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига хайрлашув постини жойлаштирди.
“Қадрдоним Анри! Мен сен билан бир сафда ўтказган ажойиб ўйинларимизни ҳеч қачон унутмайман. Менга сен билан жуфтликда тўп суриш кўп фойда берган. Сенга доимо омад ёр бўлишини тилайман”, – деб ёзади Лионель Месси ушбу постда.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда футболчилик фаолиятини якунлаб, “Sky Sports” телеканали бошловчисига айланган Тьерри Анри “Арсенал”даги узоқ йиллик ёрқин ўйинларидан кейин, 2007 йилда Испаниянинг “Барселона” жамоасига ўтган ва Лионель Месси билан бирга 3 мавсум, 2010 йилгача тўп сурган.