Кириш Регистрация

Павел Смоляченко: «Янги мавсумдан умидим катта»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи"нинг иқтидорли футболчиси Павел Смоляченко яқинда "Футбол экспресс" газетасига интервью берди.

— Таътилдан кейин машғулотларга киришиб кетиш осон бўлмаса керак?
— Ҳозирча тикланиш жараёнига асосий эътибор қаратилаётганлиги туфайли қийналаётганимиз йўқ. Қолаверса, бундай ҳолатга илк бор дуч келмаяпман. Мавсум якунига етгач, таътилга чиқиб, бутунлай дам олишга берилмасдан, формани ушлаб туриш мақсадида оз-моз дўстлар билан футбол ўйнаб турдик.

— Дам олиш учун бирор мамлакатга бормадингизми?
— Яқинларимнинг ҳолидан хабар олиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлдим. Шу баҳона ҳордиқ чиқариб қайтдим.

— Ўзингиз ўзбекистонликсиз-ку?
— Бир қатор қариндошларимнинг Россияга кўчиб кетишганига 10 йил бўлди. Бу ерда онам билан истиқомат қиламиз.

— Яқин орадаги режалар қандай? «Нефтчи»даги шартномангиз шу йил охирида якунига етса керак?
— Тугади. Музокаралар қандай натижа билан интиҳо топишини ҳозирча билмайман. Бошқа жамоаларга ўтиш ҳақида эса ўйлаб кўрганим йўқ.

— «Нефтчи»да қолиш сизга ҳар томонлама қулай эканлигини тахмин қилиш мумкин.
— Албатта. Келишувнинг қандай якун топишини кутайлик-чи.

— Жамоада етакчилардан бирига айланишдан ташқари юқори даражага чиқиб боришингизга кўпчилик умид билдиришда давом этмоқда.
— Янги даражага чиқишни хоҳлайман. Кейинги йилларда орттирган жароҳатлар кўп безовта қилди. Деярли етти ой майдон ташқарисида бўлдим. Ҳозир кўз тегмасин, ҳолатим ёмон эмас. Янги мавсумдан ўзимнинг ҳам умидим катта.

— Ўтган мавсумни жароҳатсиз ўтказгандингиз...
— Озгина омад етишмади. Ўзим ўйнаб ўрганмаган бошқа чизиқларда ҳаракат қилганлигим сабаб бўлгандир, билмадим.

— Таркиб ҳам деярли янгитдан шаклланди. Таклиф этилган ижрочилар билан тил топишиб кетиш анча вақт олади, тўғрими?
— Шубҳасиз якунланган чемпионатни биз учун омадсиз ўтди дейиш мумкин. Ҳеч биримиз ўзимизнинг ижобий томонимизни барқарор тарзда намоён эта билмадик.

— Янги мавсумдан нима кутмоқдасиз?
— Йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, ҳаракатларимни маромига келтириб боришим зарур. Мусобақа жадвалида янада юқорироқ ўринда бўлишимизни истардим. 8-поғона «Нефтчи»га ярашмайди.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 14:42, 21.12.2014.
Ўқилди: 3292 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик