Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоаҳим Лёв Евро-2016 мусобақасидан сўнг ҳам терма жамоани бошқариши мумкинлигини маълум қилди.
"Ҳозир ҳеч нарсани инкор қилмайман. Балки, бирон клубда ишлашни бошларман. Мен келажагим ҳақида йилда икки марта ўйлашга одатланганман. Ҳар бир йирик мусобақадан сўнг янги қарор қабул қиламан. 2010 йилад ҳам, 2012 йилда ҳам шундай бўлган эди", - дейди Лёв.