Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Жордан Ҳендерсон: "Агар "Ливерпуль" "Арсенал"дек ўйнаса, албатта натижа бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" яримҳимоячиси Жордан Ҳендерсон жамоасининг Премьер-лига 17-тури: "Арсенал"га қарши учрашувда қайд этган дуранги ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Унинг айтишича, "қизиллар" ўйинда ғалаба қозонишга тўла ҳақли эдилар.

"Биз характер намойиш этдик: четлатишдан кейин ҳам олдинга интилишда давом этдик ва охир-оқибат ҳисобни тенглаштирдик. Бир очко - биз бу ўйинда эга бўлишга лойиқ бўлган минимум натижа. Биз кўнглимизни тўқ қилишимиз мумкин, бироқ қандай ўйин кўрсатганимизни ҳисобга олиб айтишим керакки, 3 очкони тўлиқлигича қўлга киритганимиз адолатлироқ бўлар эди.

Ўйинимиз савияси юқорилашиб бораётганидан хурсандман. Ўйинимизга ўтган йилгидагидек тезкорлик қайтганини ҳис этмоқдамиз. Биз рақибга майдоннинг иккинчи ярмида яна прессинг қўллай оляпмиз. Пас оширишимиз, ҳаракаларимиз ва ўзига хос тўп оширишларимиз ҳам яхши тарафга ўзгарган. Айниқса ҳозир, ўта муҳим даврга қадам қўйган вақтимизда кўп очко йиғиб олишимиз мумкин. Умид қиламанки, ўйинимизни янада яхшилашга муваффақ бўламиз. Агар "Арсенал"дек ўйнашнинг уддасидан чиқсак, натижалар албатта бўлишини биламиз", - дейди Хендерсон Sky Sports мухбири билан суҳбатда.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 18:35, 22.12.2014.
Ўқилди: 3693 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.