Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Испания. 16-турдан кейинги ҳолат. Энг, энг, энг…

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатида 16-турдан сўнг жамоалар қишки таътилга йўл олишди. Биз ортда қолган 16-турдан сўнг жадвалга назар солиб, энг, энг, энг...лар ҳақида тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Энг кўп очко йиққан жамоа: «Реал» - 39 очко
Мадриднинг «Реал» жамоаси асосий таъқибчиларидан битта ўйин кам ўтказган бўлишига қарамасдан 39 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Анчелотти шогирдлари «Барселона»ни 1 очкога ортда қолдиришмоқда.

Энг кам очко йиққан жамоа: «Эльче» - 10 очко
«Эльче» жадвалнинг энг сўнгги поғонасини банд этиб турибди. Клуб 16 ўйиндан сўнг бор йўғи 10 очко жамғарган холос.

Энг кўп ғалаба қозонган жамоа: «Реал» - 13 та
«Реал» 15 та ўйиннинг 13 тасини ў фойдасига ҳал қилган. Анчелотти шогирдлари ла Лигада кетма-кет 12 та учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилишган. Ана шу ғалабаларнинг 9 таси йирик ҳисоб билан якунланган.

Энг кам ғалаба қозонган жамоа: «Кордоба» - 1 та
«Кордоба» клуби 16 та беллашувнинг биттасидагина уч очко ишлаган холос. Шунга қарамай ушбу жамоа жадвалнинг энг охирги поғонасида эмас.

Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа: «Кордоба» - 8 та
Кордобаликлар дуранг ўйнаш борасида ҳам пешқадамлик қилишмоқда. Улар ўтказилган ўйинларнинг тенг ярмида рақиблар билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлишган.

Энг кам дуранг ўйнаган жамоа: «Реал» - 0
«Реал» рақиблар билан муроса кўчасини танлашни хуш кўрмайдиган жамоалар тоифасидан. «Галактикос» 15 та ўйиннинг ҳеч бирида дуранг қайд этмаган.

Энг кам мағлубиятга учраган жамоалар: «Реал», «Барселона» - 2 та
Бу борада Ла Лиганинг икки гегемони пешқадамлик қилмоқда. «Реал» ҳам, «Барса» ҳам 2 мартдана майдонни мағлуб сифатида тарк этган. Қнг қизиғи иккала жамоа ҳам ана шу мағлубиятларни кема-кет икки ўйинда қабул қилиб олишган.

Энг кўп мағлубиятга учраган жамоа: «Эльче» - 10 та
10 очко жамғариб турган «Эльче»нинг мағлубиятлари сони ҳам 10 тани ташкил қилмоқда.

Энг кўп гол урган жамоа: «Реал» - 55 та
5 мавсумдан буён 100 тадан ортиқ гол уриб келаётган «Реал»нинг ушбу чемпионатда урган голлари сони 55 тага етди. Мадридликлар дейарли ҳар бир ўйинда рақибларини йирик ҳисобда таслим қилиб келишмоқда. Анчелотти шогирдлари асосий рақиби ҳисобланадиган «Барса»дан 14 та кўп гол уришган.

Энг кам гол урган жамоа: «Гранада» - 10 та
«Гранада» 10 та гол билан энг кам тўп киритган клуб номига сазовор бўлиб турибди. Гранадаликлар сўнгги 4 ўйинда шунча гол уриб, ўз натижаларини бироз бўлса ҳам яхшилаб олишди.

Энг кам гол ўтказган жамоа: «Барселона» - 7 та
«Барселона» жамоаси дастлабки 8 та ўйинда ўз дарвозаси даҳслизлигини сақлаб қолган эди. Клуб посбони Браво умумий ҳисобда 11 та ўйинни «қуруқ» ўтказди. «Барса» «Реал»дан деярли 2 баробар кам гол гол қўйиб юборган. Мадридликларда бу кўрсаткич 13 тани ташкил этмоқда.

Энг кўп гол ўтказган жамоа: «Эльче» - 32 та
«Эльче» посбони ва ҳимоячилари жуда «меҳмондўст» ҳисобланишади. Ҳозирча рақиблар ушбу жамоа дарвозасига 32 марта йўл топишган. Бу ҳар ўйинга ўртача 2 тадан гол деганидир. «Элче» бекорга охирги ўринда кетмаётганини билиб олса ҳам бўлади.

Тўпурар: Криштиану Роналду («Реал») – 25 та
«Реал»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ушбу мавсумда тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаяпти. У ўзи майдонга тушган 14 та ўйиннинг барчасида рақиб посбонларини ранжитишга муваффақ бўлди. Криштиану ҳисобида ҳозирча 25 та гол мавжуд ва у Мессининг 50 та голлик рекордини янгилаш имкониятига эга.

Энг яхши ассистентлар: Роналду («Реал»), Коке («Атлетико»), Денис Черишев («Вильярреал»)
Энг кўп голли узатмани амалга оширишда бир йўла 3 нафар футболчи пешқадамлик қилмоқда. Роналду дўнгги пайтларда ассистентлик қобилиятини ҳам ишга солиб, 8 та голли узатмани амала оширди. Шунингдек «Атлетико» «юраги» Коке ва «Вильярреал»нинг россиялик легионери Черишевлар ҳам жамоадошларига 8 та голли пас беришни уддасидан чиқишган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 09:16, 24.12.2014.
Ўқилди: 8161 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.