Англиянинг "Мачнестер Сити" клуби "Атлетико" ҳужумчиси Марио Манджукичга қизиқмоқда.
Аввалроқ, "Сити" "Нюькасл" ҳужумчиси Паписс-Демба Сиссени сотиб олишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо, Сиссенинг трансфер нархи жуда юқорилиги "Сити"ни чўчитиб юборган.
Эндиликда, "Сити" "Атлетико" ва Хорватия терма жамоасининг 28 ёшли ҳужумчиси Марио Манджукичга бор эътиборини қаратмоқда. Маълумот ўрнида, Манджукич ушбу мавсумда Испания Чемпионатида 13та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган.