Лондоннинг "Челси" клубига тегишли бўлган ва айни дамда "Милан" сафида ўйнаётган Фернандо Торрес "Атлетико" сафига қайтиш учун ўз маошининг ярми қисқартирилишга рози эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Милан" сафида ўйнаётган ҳужумчи ўзининг собиқ жамоасига қайтишни жуда истамоқда. Хабарларга кўра, "Челси" испаниялик ҳужумчининг ижара муддати тугагач уни жамоада олиб қолмоқчи эмас. "Милан" ҳам ўз навбатида Торресни жамоада олиб қолишни режалаштирмаган.
Маълумот ўрнида, Фернандо Торрес айнан Мадриднинг "Атлетико" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва ушбу жамоа сафида 2001-2007 йиллар давомида тўп сурган. Шундан сўнг "Ливерпуль"га трансфер қилинган ва у ерда 2011 йилгача тўп сурган.