Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Рустам Абдуллаев: "Тақвим? Олий лигага қадам қўйган жамоа учун бундан мураккаб синов бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Тошкент шаҳрида Олий лига бош мураббийлари учун ПФЛ томонидан  ташкил этилган семнар ўз якунига етмоқда. Фурсатдан фойдаланиб "Қўқон-1912" ПФК бош мураббийи Рустам Абдуллаев билан учрашиб, клуб олдида турган режалар ва олиб борилаётан жараёнлар ҳусусида суҳбат қилдик.

- Аввало, якунига етиб бораётган семинар ҳақида бироз маълумот берсангиз.
- Бу семинарда ЎФФ ва ПФЛ томонидан ташкил этилган бўлиб, мавсум олдидан чемпионат регламентида ўрин олган талаблар, ПФЛнинг Олий лига жамоалари олдига қўяётган талаб ва вазифалари ўрин олган. Шунингдек бу семинар ФИФА томонидан қабул қилинаётган янги қонун-қоидалар,  барча футбол клубларига қўйилаётган талаблар хақида мутасадди ходимлар томонидан маърузалар, ўзаро суҳбатлар, мухокамалардан иборат.

- "Қўқон-1912" ПФКнинг тайёргарлик жараёнлари хақида гапириб берсангиз.
- Олдинги интервьюларда такидланганидай, мураббийлар гуруҳи раҳбарият билан келишилган ҳолда, жамоа учун янги мавсумга тайёргарлик режаларини 3 босқичдан иборат этиб белгиланган. Бу режага кўра 1-босқич машғулотлари 20 декабрдан 29 декабрга қадар Қўқон шаҳрида, "Марказий" стадионда олиб борилади. Бу босқич, асосан, умумий жисмоний тайёргарликларга асосланади. Футболчиларнинг жисмоний етук бўлишлари, мавсум давмида талаб қилинган  темпо-ритмни йўқотмасдан, фаол иштирок этиши айнан мана шу машғулотларга боғлиқ. Бу машғулотларни талаб даражасида олиб борсак, мавсум давомида керакли натижаларга эришишда асос бўлади. Бунинг учун тажрибали, маҳоратли жисмоний машғулотларни олиб борадаган мураббийлар таклиф этилган. Бу жараёнда ёш футболчиларнинг имкониятларини ҳам кўрикдан ўтказиб оламиз. Кейин футболчиларга янги йил таътилларига рухсат берилади. Қисқа танаффусдан сўнг, жамоамиз билан яна йиғиламиз. 2-босқич жараёнлар 3-декабрдан 15 декабргача Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Бу босқичда биз кўпроқ жамоанинг ўйин услуби, назарий-тактик жараёнлар билан бирга, Олий лига жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этамиз. Бу босқичда ҳам баъзи бир ёш ва янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказиб оламиз. 3-босқич эса 10 февралдан 25 февралгача Туркияда ўтказиш режалаштирилган. Режага мувофиқ, учинчи босқичдан кейин жамоанинг асосий ва ёшлар  таркиблари аниқланиб олинади. Шу билан бирга айнан мана шу йиғинларнинг якунида жамоамизга тўғри келадиган футболчилар билан шартномалар тузилади. Шундай қилиб, белгиланган режаларга кўра янги мавсумга тайёр бўламиз, деб ўйлайман.

- Чемпионат тақвимини қандай баҳолайсиз?
- Албатта, Биринчи лигадан юқори лигага чиққан жамоа учун қуръа жараёни қизиқ бўлиши билан бирга, жуда ҳам маъсулиятли бўлади. Чемпионат сўнгида барча мухлисларимиз биздан Олий лигада жон сақлаш учун эмас, балки ўзининг муносиб ўрнини топишни учун курашишни вазифа қилиб белгалашган. Маълумки, Биринчи лигада  ўз майдонимизда битта ўйинни хисобга олмасак, футболчиларимиз ютуқ учун ўйнашган ва ишқибозларни фақат ғалабага кўниктириб қўйганмиз. Энди эса ҳамиша ҳам ғалаба бўлавермайди. Ўйлайманки, буни азиз мухлисларимиз ҳам яхши тушинишади. Шу боис чемпионатни ютуқ билан бошлаш биз учун жуда ҳам зарур бўлади. Чунки, аввало, янги жамоа олий лигага кўникиши учун илк ўйинларда ғалаба муҳим. Дастлабки турларданоқ жамоа жадвалнинг қуйи қисмига тушиб кетса, кейин у ердан чиқиш жуда ҳам қийин бўлади. Бу психологик тарафдан тушкунликка олиб келади. Шунинг учун тақвим мени хурсанд қилди, деб айта олмайман. Биринчи учрашув Самарқандда бўлади. У ерда тажрибали мураббийлар иш олиб боришяпти, жамоа кўп сонли содиқ мухлисларга эга ва уйдаги биринчи ўйинда ютуққа эришилари учун бор кучларини аямайдилар. Иккинчи турда, ўз уйимизда эса мамлакатимизнинг 10 карра чемпиони билан учрашамиз. Бу ҳам ўзига яраша қийинчилик яратади. Учинчи турда "Насаф" билан Қаршида ўйнаймиз. Хуллас, Биринчи лигадан Олий лигага чиққан жамоа учун бундан катта ва мураккаб синов бўлмайди. Лекин, биз ҳар бир ўйинда бор кучимизни ўртага солиб, майдонга фақат очко олгани тушамиз.

- Хабар берганимиздай - "Қўқон-1912" футбол клуби қошида Қўқон шаҳар ҳокимининг қарори билан "Қўқон футбол мухлислари" шуъба корхонаси рўйхатдан ўтказилди. Бу дегани, Ўзбекистон футбол жамоалари орасида энг кўп мухлисларга эга жамоалардан бири -  "Қўқон-1912" энди ўз ўйингоҳидаги учрашувларини ранг-баранг жамоа байроқлари, шиорлар, бошқа атрибутлар билан безалитлган ҳолда ўтказилади.
- Албатта! Ўзимнинг футболчилик фаолиятим давомида кўплаб стадионларда ўйнаганман, турли мухлисларни учратганман. Лекин қўқонлик ишқибозларни бошқа ҳеч ерда кўрганим йўқ. Мана ҳозир ҳам улар катта фаоллик билан "Қўқон футбол мухлислари" шўъба корхонаси тузишди. Энди Қўқонга келган жамоалар бизнинг юқори маданиятли мухлисларимизнинг бир ёқадан бош чиқариб ўз жамоасини қўллаб қувватлашларининг гувоҳига айланишади. Ранг-баранг байроқлар, шиорлар билан безатилган ўйингоҳ яна ҳам кўркамлашади. Бу эса ўз навбатида жамоамизнинг яхши ўйнашига ундайди. Бекорга мухлисларни жамоанинг 12-аъзоси дейишмайдику. Қолаверса, бизнинг футбол ишқибозларимиз сафардаги ўйинларга ҳам уюшган ҳолда боришади. Биринчи лиганинг кўплаб сафар ўйинларида бизнинг Қўқондан  борган мухлислар уй эгаларидан кўплигини гувоҳи бўлганмиз. Албатта, "Қўқон футбол мухлислари" ўзларининг маданияти, ҳақиқатгўйлиги ва бағрикенглиги билан бошқа жамоалар мухлисларидан ажралиб туради деган умиддаман.

- Барча мухлисларни қизиқтираётан масала - янги ўйинчилар хақидаги маълумот. Бу борада нима дея оласиз?
- Ҳозирча ҳеч нарса. Барчаси жамоага ажратилган маблағ билан боғлиқ. Кейин, юқорида айтганимдай, чемпионатнинг бошланишига яқин қолганда тайёргарлигимизнинг 3-босқичи якунида жамоамизнинг асосий таркиби аниқ бўлади.

- Рустам ака, ҳолис ва қизиқарли суҳбатингиз учун ташаккур.
- Сизларга ҳам омад тилайман. Саломат бўлинг.

"Қўқон-1912" ПФК матбуот ҳизмати.
Ойбек Копадзе

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 13:29, 24.12.2014.
Ўқилди: 5020 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.