Серхио Рамос ҳимоячи бўлишига қарамасдан тез-тез гол уради. “Реал” ЕЧЛ ва Клублараро жаҳон чемпионлигини қўлга киритишда Рамоснинг ўрни жуда баланд бўлди.
Рамос 2014 йилда мадридликлар сафида гол уриш бўйича 4-натижани қайд этган. Севилиялик футболчи бу йилда 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. Бундай натижа яна Хамесда ҳам бор.
Албатта, бу борада энг яхши натижа ҳужум учлигига тегишли бўлиб, Роналду 56, Бензема 28, Бэйл эса 23 бор рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган. Бундан ташқари Хесе, Иско ва Мората 7, Ди Мария эса 5 марта рақиблар дарвозаси томон йўл топа олган.
Рамоснинг 10 голидан 5 таси Ла лига, 3 таси Чемпионлар лигаси ва яна 2 таси Клублараро жаҳон чемпионатида киритилган.