Бутун дунё миллий чемпионатлари 2 ҳафталик дам олишга чиққанида, Англия Премьер-лигаси жамоалари "Boxing Day"га киришишди. "Челси" ўз майдонида "Вест Хэм" устидан ишончли ғалабага эришди.
Моуриньо шогирдлари ўйин давомида тўла устунликка эришишди. Улар ўзлари яратган кўплаб имкониятлардан иккитасини голга айлантиришди. Эътиборли томони, голлар ҳар 31-дақиқада киритилди. Биринчи бўлимда тўп бурчакдан етказилганидан сўнг Диего Коста бош билан зарба берди, Жон Терри тўпга оёқ қўйди. Тўп дарвоза тўридан ўрин олди. 62-дақиқада эса Диего Коста индивидуал маҳорат эвазига 3 ҳимоячини чалғитиб, дарвозани ишғол қилди.
Кўриб турганингиздек, Диего Коста битта гол ва голли узатма ёзиб қўйди. Унинг яхши формага кириб бораётгани лондонликларга "Боксинг дей"да фойда беради.
"Вест Хэм"да энг қулай вазиятга ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эга бўлди. Морган Амальфитано Куртуа билан бирга бир вазиятда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
Шу тариқа, "Челси" навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва пешқадамлик қилишда давом этади.
АПЛ, 18-тур
Челси – Вест Хэм 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 31 Терри, 2:0 – 62 Коста.
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Фабрегас, Матич, Оскар (Оби Микел, 83), Виллиан (Рамирес, 86), Азар, Коста (Дрогба, 83).
Вест Хэм – Кастильо, Рид, Крессуэлл, Коллинз, Куяте, Дженкинсон, Нобл (Сонг, 59), Нолан, Даунинг (Амальфитано, 74), Валенсия, Кэрролл (Сако, 59).
Огоҳлантиришлар: Коллинз (28), Крессуэлл (33), Рид (58).