"МЮ" Англия Премьер-лигасининг 18-турида ғалаба қозонди. "Олд Траффорд"да меҳмон бўлган "Ньюкасл" клуби мезбонларга деярли қаршилик кўрсата олишмади.
Уэйн Руни ўйин қаҳрамонига айланди. У ўз ҳисобига 2та гол ва битта самарали узатма ёзиб қўйди. Анча вақтдан бери илк марта бошланғич таркибда майдонга тушган Радамель Фалькао дастлабки голда Рунига узатма берди. Хуан Мата биринчи ва иккинчи голларда бевосита иштирок этди. Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Мата Рунини бирга бир вазиятга чиқарди ва жамоа сардори рақиб дарвозасига иккинчи голни урди. Ўйиннинг 53-дақиқасига келиб, ўйин тақдири ҳал бўлди. Руни томонидан етказилган тўпни Ван Перси бош билан дарвозани ишғол қилди.
Ўйин сўнгида "Ньюкасл" пенальтидан битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.
Англия Премьер-лигаси, 18-тур
Манчестер Юнайтед – Ньюкасл 3:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 23 Руни, 2:0 – 36 Руни, 3:0 – 53 ван Перси, 3:1 – 87, пенальти Сиссе.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Макнэйр, Джонс, Эванс, Валенсия (да Силва, 80), Янг, Кэррик (Флетчер, 62), Мата, ван Перси, Фалькао (Уилсон, 65), Руни.
Ньюкасл – Олнвик, Дамметт (Кабелла, 63), Янмат, Колоччини, Тэйлор, Анита, Колбэк, Сиссоко, Гуффран, Перес (Вучкич, 82), Армстронг (Сиссе, 63).
Огоҳлантиришлар: Тэйлор (61), ван Перси (66), Гуффран (89).