«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду келаётган йил ўз клуби учун янада яхшироқ бўлишига умид билдирди.
«Биз Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқдик. Ушбу ғалабаларни биз мухлисларимизга, клубнинг ҳар бир аъзоси — президентдан тортиб оддий ходимгача бағишлаймиз. Барча ғалабалар ажойиб бўлди, аммо мен улар орасида Чемпионлар лигасини танлаган бўлардим.
Умид қиламан, 2015 йил биз учун янада яхшироқ бўлади. Жамоавий руҳият совринларни ютишга ёрдам беради. Барчамиз Карло Анчелоттидан миннатдормиз. У ажойиб мураббий ва яхши инсон. Барчамиз бир оиламиз ва 2014 йилдагига нисбатан кўпроқ совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз», — дейди Криштиану Роналду.