"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Англия чемпионатининг 19-турида "Бёрнли" билан кечган учрашувдан сўнг (2:2) ҳакамлардан норози қолди.
"Уч очко олиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлган эдик. Ҳисоб 2:0 бўлган вақтда ҳаммасини ҳал бўлди, деб ўйладик. Аммо мен ҳар доим охирги дақиқагача курашиш лозим эканлигини айтиб келганман.
Ҳакам "Бёрнли"нинг биринчи голини ҳиобламаслиги керак эди. Майдоннинг ҳолати яхши мас эди, бу ўйин 48 соат ичидаги иккинчи ўйин эди. БУ осон эмас - аммо биз 2:0 ҳисобида олдинда эдик. Рақиб иккини голни урганда бизда куч қолмаган эди", - дейди Пеллегрини.