Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Миржалол Қосимов: «Амалга оширилган катта ҳажмдаги иш самара бериш керак»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси 2 январь куни Осиё кубогида иштирок этиш учун Австралияга учиб кетади. Бугун эса бош мураббий Миржалол Қосимов ва журналистлар ўртасидаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда футболчилар Сервер Жепаров, Санжар Турсунов ва Темур Кападзе иштирок этишди.

Миржалол Қосимов:
— Кириб келаётган янги йил билан барчани чин юракдан табриклайман. Келаётган йил барчамиз учун баракали ва унумли бўлсин. Январь ойидаги муҳим мусобақада олдимизга қўйилган улкан вазифаларни бажариб, совринли ўринларга эга бўлишни мақсад қилганмиз.

Сервер Жепаров:
— Машғулотлар яхши ўтди. Машғулотда қийин бўлса, жангда осон бўлади дегандек, машғулотларда катта юклама олдик, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Ўйлайманки, Осиё кубогида оптимал формада ташриф буюрамиз.

Темур Кападзе:
— Ўзимнинг шахсий рекордим ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бу ўз-ўзида бўлаверадиган нарса. Биз учун энг муҳими терма жамоанинг тайёргарлиги. Бор маҳоратимизни кўрсатиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз.

Санжар Турсунов:
Осиё кубогида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни, мусобақада юқори ўринларни олиб, мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз.

— БААда ўтказилган биринчи йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилганди. Иккинчи йиғинда эса ўйинни шакллантиришга қаратилди. Шу боис, биринчи йиғинга иккинчи йиғиндаги ўйинда йигитларнинг ҳаракатларида енгиллик кузатилдими?
— Барча йиғинлар самарали бўлди. Ноябрь ойи сўнгидан бошлаб декабрь ойи охиригача шуғулландик. Жаҳон футболида аввал техника биринчи ўринда бўлса, ҳозир биринчи планга жисмоний тайёргарлик чиқдик. Шу боис асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди. Бунинг учун бизга барча шароитлар яратилди, йиғинлардан қониқиш ҳосил қолдим. Энди мусобақада яхши иштирок этиш қолди. Оғир юкламаларга қарамай, йигитлар юракдан ишлашди.

Темур Кападзе:
— Ироқ билан ўйинлар бироз енгилроқ ўтди. Январдан бошлаб яна бир ҳафталик йиғинда иштирок этамиз. Ҳозир формамизнинг юқори ҳолатига чиқдик. Энди бу формани ушлаб туришимиз керак.

— Вагиз Галиулин нима учун йиғинга чақирилмади? Баҳодир Насимовнинг ҳозирги формаси сизни қониқтиряптими?
— Вагиз охирги йилларда жароҳат боис кўп ўйин амалиётига эга бўлмади. Ушбу йилдан мунтазам равишда ўйнай бошлади. Ўйлайманки, унинг чизиғида ўйнайдиган Турсунов, Жепаров ва Рашидов ундан кучлироқ. Насимов эса имкониятлардан фойдаланишда оқсамоқда. У ўртоқлик учрашувларида яхши имкониятларга эга бўлди. Насимов катта тажрибага эга. Унинг бизга фойдаси тегиши керак. Унинг визаси кеча келди, у Осиё кубогига боради.

— Танлаб олинган таркибдан кўнглингиз тўлдими?
— Натижага эришсак, кўнглим тўлган бўлади. Ўйлайманки, ҳозирги кунда энг яхши тайёргарликка эга бўлган футболчиларни танлаб олдим.

— БААдаги ўтказилган йиғин давомида ўтказилган 5та ўйинда битта гол ўтказдик. Демак, ҳимоядан кўнглингиз тўлдими?
— Ўртоқлик ўйинларида хатолар бўлди. Буларни кўриб олдик. Осиё кубогида эса камроқ хато қилиб, дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш ҳақида ўйлаяпмиз. Йиғин пайтида жисмоний чарчоқ остида ўйнаганимизни ҳам таъкидлаш лозим.

— Терма жамоа таркиби 11 нафари ярим ҳимоячи ташкил қилмоқда. Бу бутун бошли битта жамоа дегани. Асосий эътибор эҳтиёткорликка қаратилаётгандек кўринмоқда. Шу фикрга қўшиласизми?
— Йўқ, бу фикрга қўшилмайман. Футболда энг кўп юклама бу чизиқ вакилларига тушади. Жамоамизнинг энг кучли чизиғи ҳам ярим ҳимоячилардан иборат ва бу жойда рақобат кучли. Бу ҳужумкорликка таъсир қилмайди. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

— Ҳужумни якунлашда ҳужумчиларимизга нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
— Совуққонлик етишмаяпти. Ироқ билан ўйинда ҳимоячи бўлишига қарамай, Акмал Шораҳмедовда ҳам яхши имконият бўлди. Осиё кубогида яратилган вазиятлардан фойдаланамиз деб ўйлайман. Энг муҳими биз имкониятлтар яратяпмиз. Имконият ярата олмасак, бундан ёмони бўлмасди.

— Австралия иқлими ва вақт фарқига мослашиш бўйича муаммолар юзага келмайдими?
— Ҳақиқатан ҳам мусобақа бошанишига кам вақт қолмоқда. 4 январда Сиднейга етиб борамиз, 6 январда назорат ўйинимиз бор. Интернет орқали кузатиб боришимиз бўйича ҳозирги кунда Австралияда 20-29 даражани ташкил қилмоқда. Жиддий муаммо бўлиши керак эмас.

— Рақибларни ўрганиш жараёни қай тарзда кетмоқда? 
— Ўзим ва ёрдамчиларим орқали гуруҳдаги рақибларимизни ўргандик. Саудиянинг таркиби кучли. Осиёнинг энг яхши футболчиси ҳам ушбу жамоа таркибида ўйнади. Ўйинлар осон бўлмайди, шунга қарамай, биз улардан кучлимиз.

— Сервер, Осиё кубоги-2011даги таркиб асоси сақланиб қолган ва таркибда Искандеров, Рашидов, Муҳаммадиев каби ёшлар бор. Улар ҳақида фикрингиз қандай?
Жепаров: — Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар ҳамиша кўп бўлган. Ишончим комил, уларнинг келажаги порлоқ. Шундай ишлашда давом этишса, Осиё кубогининг ўзидаёқ ўзларини яхши томондан кўрсата олишлари мумкин.

— Гуруҳ босқичини 3та шаҳарда ўтказишимиз қийинчилик туғдиради...
— 9 январь куни КХДР билан ўйнаганимиздан кейин 10 январь куни эрталаб Брисбанга учамиз. Тикланиш жараёнини ўтказиб, кейинги ўйинга тайёрланишга улгурамиз. Фақат битта биз эмас, барча жамоалар шундай шароитда ўйнашади.

— Ислом Тўхтахўжаев дисквалификация туфайли ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмади...
— Футболда тез-тез учраб турадиган ҳолат. Ислом ўйин амалиётига эга бўла олмади. Футболчи фақат машғулот иштирок этиб, ўйинда иштирок эта олмаса, бу футболчи учун осон эмас. У турнирдаги биринчи ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Ислом яхши формада. Терма жамоага ёрдами тегади.

— Одил Аҳмедовнинг спорт формаси қандай ҳолатда?
— Одил жароҳат туфайли анча вақт ўйнамади. Сервер ҳам кичик жароҳат олди. Улар индивидуал машғулотларда иштирок этишди. Биз қисқа таътилга чиққан бўлсак-да, Аҳмедов ўз ишини давом эттиради. У тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Одил мусобақада яхши формага чиқиши керак.

— Терма жамоа олдига қўйилган асоси вазифа нимадан иборат?
— Совринли ўринларни эгаллаш. Бу мақсадга босқичма-босқич етиб борамиз. Аввал гуруҳ чиқиш, кейин чорак финал ўйинида ғолиб чиқиш. Ярим финалга чиқиб олганимиздан кейин иложи борича финалга чиқишга ҳаракат қиламиз. Ушбу мусобақага тайёргарлик давомида катта ҳажмда иш олиб борилди. Улар самара бериши керак. Халқимиз бизни қўллаб-қувватлаб, дуо қилиб турса бўлгани.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:57, 30.12.2014.
Ўқилди: 7618 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.