Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: "Севимли жамоа янги йилда янги марраларни эгалласин!"

Баҳо:
+ | -

Якунланган мавсумда бронза совринини қўлга киритган “Насаф” жамоаси мавсум тайёргарликларини дастлабки босқичини якунига етказди. 26 декабрь куни клуб қароргоҳида ушбу соврин ўз эгаларига топширилди ва бу тантана қилинди.

“Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни ва у киши орқали барча футболчиларни жамоа мухлислари ва сайтимиз номидан кириб келаётган янги йил билан табриклаб, мавсумга тайёргарликларни яқин режалари ҳақида ҳам сўрадик.

- Ассалому алайкум Рўзиқул Саъдуллаевич! Сизни ва барча жамоа аъзоларини кириб келаётган янги 2015 йил билан муборакбод этамиз. Сизга ва барча йигитларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Янги, 2015 йил Сизга ва “Насаф” жамоасига барча мусобақаларда каттадан – катта омадлар келтирсин!

– Ва алайкум ассалом! Катта раҳмат эътибор ва ҳурматларингиз учун. Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва йигитларимиз номидан Сиз азиз мухлисларимизни ҳамда барча юртимиз футбол ишқибозларини яқинлашиб қолган 2015 йил билан самимий табриклайман. Барчаларингиз соғ ва омон бўлингизлар. Нимаики орзу-истакларингиз бўлса, янги йилда амалга ошсин дейман. Юртимиз тинч ва фаровон бўлсин! Ўз севган жамоаларингиз янги йилда янги марраларни эгаллашсин. Футбол ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

- Раҳмат, мана мавсумга тайёргарликни биринчи босқичи ҳам якунланди, эндиги режаларингиз ҳақида билмоқчи эдик.

– Йигитларга 27 декабрь кунидан янги йил байрами муносабати билан 3 январгача қисқа муддатли танаффус бердик. Режамизга кўра, тайёргарликларнинг иккинчи босқичи 14 кун давомида яна Қарши шаҳридаги ўзимизга тегишли базамизда давом эттирилади. Хорижда ҳам йиғин ташкил қилиш режамизда бор. 2015 йил жамоамиз учун жуда маъсулиятли йил бўлади. Буни ҳис қилган ҳолда мавсумга пухта тайёргарлик кўрамиз.

Ренат Эрназаров ёзиб олди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:48, 30.12.2014.
Ўқилди: 5171 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик