«Реал» дарвозабони Икер Касильяс жамоа 2015 йилда барча мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боришини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" ўтган йилда Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолибликни қўлга киритишди.
«Янги совринларни қўлга киритсак зўр бўларди. Биз ёшлар жамоасидан етук жамоага айландик. Ҳозир анча тажрибалимиз. Жамоамизнинг ҳар бир чизиғида энг кучли футболчилар йиғилган. Демак, "Реал" барча мусобақаларда ғолиблик учун курашади», — дея Касильяснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Реал» расмий сайти.
Ушбу мавсумда мадридликлар Ли лигада 1-ўринни эгаллаб туришибди, жамоа Испания кубогининг нимчорак финалига чиққан ва унда "Атлетико" билан ўйнайди. Анчелотти шогирдлари ЕЧЛ 1/8 финал босқичида «Шальке-04» билан тўқнаш келади.