Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Бугун АПЛда иккинчи давра ўйинлари бошланади

Баҳо:
+1 | -

Бугун Англия Премьер-лигасининг 20-тур ўйинларига старт берилади. Бугунги тур ўйинларини Тошкент вақти билан 17:45да белгиланган “Сток-Сити” ва “МЮ” ўртасидаги баҳс очиб беради. Кейин эса Англиянинг 8 шаҳрида, бир вақтда, 20:00да яна 8та учрашув бошланиши учун ҳакам ҳуштаги янграйди. Турнинг энг марказий ўйини “Тоттенҳем” ва “Челси” ўртасидаги “дерби” эса, Тошкент вақти билан кечки 22:30га белгиланган.

1. Сток Сити – Манчестер Юнайтед
“Британия Стедиум”да бўлиб ўтадиган ўйингача, “МЮ” ҳисобида 36 очко мавжуд ва жамоа жадвалнинг 3-ўрнида бормоқда. Бу ўйиндаги ғалаба 2-ўринга кўтарилишга имкон бермайди (“Манчестер Сити”да 43 очко бор), лекин пастдан таъқиб келаётган “Саутгемптон”да бу жамоага етиб олиш имконияти бор. “Сток Сити”га қарши ўйинни “қизил иблислар” мухлислари “НТВ-ПЛЮС Футбол 1” канали орқали Константин Генич шарҳида кузатиб боришингиз мумкин.

2. Саутгемптон – Арсенал
4 ва 5-ўринларни бўлишиб турган бу икки жамоанинг тўқнашуви ҳам турнинг марказий баҳси мақомида ўтиши шубҳасиздир. “Сент-Меррис” ўйингоҳида 20:00да бошланадиган бу ўйинга лондонликлар ҳужумчисиз боради, Жиру дисквалификация туфайли, Уэлбек ва Саного жароҳат сабаб майдонга туша олмайди. Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг аввалги даврадаги ўйини “Арсенал” ғалабаси билан тугаган (1:0) эди. Бу ўйинни ҳакам Крейг Поусон бошқариб боради ҳамда ўйинни “НТВ-ПЛЮС Футбол 1” каналида Александр Елагин шарҳлаб боради. Учрашув stadion.uz орқали матнли онлайн трансляция қилинади. 

3. КПР – Суонси
“Суонси” аввалги давранинг ўз майдонидаги ўтган ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Лекин айни пайтда бу жамоанинг ўйинларида пасайиш, “КПР” жамоасида эса, кўтарилиш кузатилмоқда. Қолаверса, уэльсликлар бу сафарга 4 ўйинлик дисквалификацияга учраган асосий футболчиларидан бири Жонжо Шелвини олиб кетолмайди. Ушбу баҳсни Энтони Тейлор бошқариб боради.

4. Вест Хем – Вест Бромвич
“Болейн Граунд” стадионида номлари ўхшашиб кетса ҳам, айни пайтдаги ҳолати умуман ўхшамайдиган жамоалар тўқнашади. Ўйинда мезбонлар яққол фаворит саналишмоқда. Жамоаларни ўтган йилдаги энг охирги ўйинида ҳам Сэм Эллардайс шогирдлари 2:1 ҳисобида устун келишган эди.

5. Ньюкасл – Бёрнли
Ўтган турда “Манчестер Сити” билан баҳсда 0:2 ҳисобини 2:2 ҳисобидаги дурангга айлантира олган “Бёрнли” бу тур арафасида бош мураббийсиз қолган (узоқ вақтдан буён жамоани бошқарган Алан Пардью “Кристал Пелас”га ўтиб кетди) “Ньюкасл” майдонига сафар қилади. Шунингдек, мезбонларнинг асосий ҳужумчиси Сиссе сариқ карточкалари кўпайиб кетгани учун бу ўйинни ўтказиб юборади. Жамоаларнинг охирги ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Учрашув ҳакамлиги Майкл Динга топширилган.

6. Манчестер Сити – Сандерланд
“Этихад Стедиум”да бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда турнинг энг йирик ҳисоби қайд этилиши мумкин. Мезбонлар жадвалнинг 2-поғонасида, меҳмонлар эса 14-ўринни эгаллаб туришибди. Бу жамоаларнинг “Сандерленд” майдонида ўтган охирги ўйини 1:4 ҳисоби билан якунланган. Бу ўйин “НТВ-ПЛЮС Футбол 2” каналида Шмельников шарҳи билан тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

7. Ливерпуль – Лестер
Тотализаторлар томонидан “Лестер”да умуман имконият йўқлиги айтилмоқда. “Лестер” жадвалнинг энг қуйи поғонасига жойлашган. “Ливерпуль” эса, ўз майдонида 2 баробар куч билан ҳаракат қилади. Жамоаларнинг охирги ўйинида эса “мерсисайдликлар” сафарда 3:1 ҳисобда ғалаба қозониб қайтишган. Лекин АПЛ жамоаларидан ҳар нарсани кутиш мумкин. Учрашувга Майк Жонс ҳакамлик қилади. Ўйинни “НТВ-ПЛЮС Футбол 3” каналида Сенаторов шарҳи билан томоша қилишингиз мумкин.

8. Астон Вилла – Кристал Пелас
Алан Пардью “Кристал Пелас” билан илк ўйинини “Вилла Парк” ўйингоҳида “Астон Вилла”га қарши ўтказади. Бу ўйинда мезбонларнинг ғалабаси тахмин қилиняпти (аввалги даврада ҳам бирмингемликлар 1:0 ҳисобида ютуққа эришишган), лекин “Кристал Пелас” турнир жадвалидаги аҳволини (18) яхшилаб олишга ҳаракат қилади. Ўйин ҳаками Роберт Медли.

9. Халл – Эвертон
Бу жамоаларнинг имконияти тенг баҳоланаётган бўлсада (аввалги ўйин ҳам 1:1 ҳисоби билан тугаган), сафарда ҳаракат қиладиган “Эвертон” ниҳоят ғалаба қозониши керак. Жамоа охирги 5 турнинг 4тасида мағлубиятга учраган. Ўйинни Кевин Френд бошқариб боради.

10. Тоттенҳем – Челси
“Уайт Харт Лейн” ўйингоҳида мухлислар Лондон дербисига гувоҳ бўлишади. Ўйинга Фил Дауд ҳакам этиб тайинланган. Бу ўйин “НТВ-ПЛЮС Футбол 1” каналида 22:30дан бошлаб жонли трансляция қилинади. Шарҳда Владимир Иванович Журавель. Жамоаларнинг охирги учрашувида “аристократлар” 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишган эди. Учрашув stadion.uz орқали матнли онлайн трансляция қилинади. 

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:36, 01.01.2015.
Ўқилди: 6110 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.