"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини АПЛнинг 20-турида "Сандерленд" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:2) Фрэнк Лэмпарднинг ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Фрэнк Лэмпарднинг ўйини ҳеч кимни ажаблантирмайди. У ўз фаолияти давомида жуда кўп муҳим голларни урган топ-савиядаги ўйинчи. Агар у иккинчи бўлимда чарчаб қолган рақибга қарши тушса, нима қилишни ва қаерга югуришни жуда яхши билади.
"Нью-Йорк Сити" унинг мавсум охиригача сафимизда қолишига рози бўлгани мени қувонтирди. Тушунаман, бу клуб мухлислари ҳам Лэмпардни ўз севимли жамовларида кўришга интиқ. Келгуси йилда у албатта у ерда бўлади, аммо ҳозир энг тўғри қарор шу", - дейди Пеллегрини.