Тиббий кўрикдан сўнг "Милан" билан шартнома имзолайдиган ҳужумчи Алессио Черчи қизил-қоралар сафида биринчи ўйинини сабрсизлик билан кутаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Черчи "Милан" ҳужумчиси Фернадо Торресга алмаштирилган эди.
"Жуда бахтиёрман. "Милан"даги дебютимни сабрсизлик билан кутяпман. Иштиёғим баланд ва жамоага фойда келтирмоқчиман", - дейди Черчи.