"Арсенал" яримҳимоячиси Месут Ўзил ўзининг соғлиги тикланаётганлиги ва тез орада майдонга қайтишини маълум қилди.
"Мен кўп ишладим. Ниҳоят майдонга қайтмоқчиман. Ҳа икки жамоам - "Арсенал" ва Германия термасига ёрдам беришни истайман. Премьер-лигада ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Бунинг устига "Асренал" ҳамон чемпионлар лигасида. Яна ғалаба қозонишни бошлашимиз керак", - дейди Ўзил.