"Челси" клуби ўйинчиси Сеск Фабрегас таъкидлашича, унинг жамоаси ҳозирда худди "Барcелона"дек ўйнаётган экан.
«Моуриньо ўйин режасини майдонда бор ўйинчилардан ташкил қила олади. Айнан шу нарса уни буюк мураббий бўлишига ундамоқда. У хоҳлаган вазиятда бирор нарса ярата олади, шу сабаб унинг жамоаси бу муаммолардан чиқиб кета оляпти. Бу мураббийлар тарихидаги энг қадимий услуб. Мен буни бемалол айта оламан, у "Барcелона" услубини жуда яхши билади. "Челси" эса жуда ҳам ўхшаш ўйин қилмоқда. Биз тўпга буткул эгалик қилиб тура оладиган, жамоа бўлишни орзу қилмоқдамиз. Балким, ўйин системамиз турли хил бўлиши мумкин, лекин фалсафаларимиз бир хил», - дейди Фабрегас.