"Ньюкасл" клуби жамоа бош мураббийи Алан Пардьюнинг истеъфосини расман тасдиқлади. Айни пайтда Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби уни бош мураббий ишга олганини эълон қилган. Янги иш жойида 1987-1991 йиллар давомида футболчи сифатида фаолият олиб борган Пардьюнинг ўзи ўзгаришлар ҳақида бундай дейди.
"Кристал Пэлас"нинг янги устозига айланганимдан беҳад хурсандман. Менинг бу клуб билан тарихий алоқам ҳаммага маълум, энди жамоани янги даражага кўтарадиган пайт келди. Аминманки, президент Стив Пэришнинг кўмаги билан йигитларга буни амалга оширишда ёрдам бера оламан. Биз клубнинг янги тарихини ёза бошлаймиз", - дея ўтган шанбада истеъфога чиқарилган Нейл Уорнокнинг ўрнини эгаллаган Парьюдан иқтибос келтирмоқда лондонликлар расмий сайти.