"Ливерпуль" яримҳимоячиси Стивен Жеррард МЛС клубларидан биригаўтиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.
"Мен мухлисларнинг муносабатини яхши биламан, шунинг учун кетишимни ҳозир эълон қилдим. Матбуотда менинг кетишим ёки кетмаслигим ҳақида миш-мишлар тарқалишини истамадим. Роджерсдан ва бошқа ўйинчиларда доим мен ҳақимда сўрашди."
Мен жим туришим керак эмасди, бу виждонсизлик бўлар эди, мен мухлисларни ҳурмат қиламан. Мен ўз қароримни мураббийга етказдим.
Айтишим мумкинки, ҳозирда барча ишлар Америкада фаолият эттиришимга олиб келмоқда. Аммо бошқа таклифларни ҳам рад қила олмайман. Ҳозир МЛСнинг бир клуби билан келишишга яқин турибман. Барчасини келишиб олсак, буниэълон қиламан", - дейди Жеррард.