«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания 17-тури доирасида «Валенсия»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди (1:2).
«Биз яхши ўйин ўтказдик ва мағлубиятга муносиб эмасдик. Яна гол уришда омадимиз келмади. Жамоанинг меҳнатига эътирозим йўқ. Ҳар доим ҳам яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олавермаймиз. Муҳим паллада вазиятлардан фойдалана олмадик.
Кетма-кет 22та ғалабадан кейин мағлуб бўлдик. Эртами-кечми бу содир бўлиши керак эди. Шу пайтгача яхши ўйнаб келдик ва бундан кейин ҳам яхши ўйнашда давом этамиз.
Ҳакам ўйинни яхши бошқарди. Оёққа кўп зарбалар берилди, кўп хуштак чалинди. Учрашувдан кейин унга ўйинни яхши бошқарганини айтдим.
«Валенсия» – кучли жамоа. Улар ўйинга яхши тайёргарлик кўришган экан ва майдонда жанг қилишди. Бу билан уларни табриклайман.
Чоршанба куни «Атлетико»га қарши ўйинда ўзимизни яхши томондан кўрсатишимиз керак. Бугунги ўйин сўнгида жисмоний жиҳатдан ўзимизни яхши ҳис қилдик», – дейди Анчелотти.