Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Абдураҳмон Фозилов: "Мақсадимиз - Австралия стадионларида ажойиб муҳит пайдо қилиш"

Баҳо:
+1 | -

Ўзга юртда бўлиб ўтадиган мусобақалар давомида қадрдон ишқибозларни қўллаб-қувватлаб туриши - терма жамоа мураббийлари ва футболчилари учун жуда зарур жиҳат.

Айни пайтда, асосий жамоамиз фан-клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов бир гуруҳ мухлислар билан  Австралияга бориш тараддудида. Осиё Кубоги сафари олдидан Абдураҳмонни суҳбатга тортдик.

- Мусобақага кетаётган мухлислар сони қанчани ташкил этади?
– Тўғриси, қитъамизнинг нуфузли турнирига бориб, йигитларимизга далда бўлишни истаганлар сони жуда кўп эди. Австралияга кириш визаси билан боғлиқ муаммолар туфайли фақат юзга яқин кишидан иборат гуруҳ “виза” олишга муваффақ бўлди. Ҳозир гуруҳнинг барча аъзолари билан сафар олдидан сўнги  тайёргарлик ишларини олиб боряпмиз. Эзгу ниятимиз майдонда далда бўлиб, терма жамоамиз ғалабаларига  ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат.

-  Мухлислар ҳар  доим терма жамоа  фан-клубидан ўзгача янгиликлар кутишга ўрганиб қолишган..
- Насиб қилса,  бу сафар ҳам қўлдан келганича жонажон термамизни ўзга юрт майдонида бегонасиратиб қўймаймиз. Ёдингизда бўлса, термамизни “Бунёдкор” стадионидаги ўйинида бутун стадион мамлакатимиз байроғи тусига кирган эди. Энди худди шу ғояни Австралияда ҳам тадбиқ қилмоқчимиз. Тўғри, чет элда бутун бошли стадионни қамраб олиш қийин бўлади, лекин, бу кўринишни ҳеч бўлмаса мухлислар секторида амалга ошириш мумкин, менимча. Ўзимиз билан олиб кетиш учун тўрт юзта юртимиз байроғи, футболка шарф ва бошқа атрибутларни тайёрлаб қўйдик. Австралияда яшайдиган юртдошларимизни ҳам мухлисликка жалб қилмоқчимиз. Насиб қилса, йигитларимизни узоқ мамлакат майдонида қўлдан келганча қўллаб, стадионда зўр муҳит пайдо қилишга ҳаракат қиламиз.
 
- Мухлисларимизга айтар сўзингиз..
- Биздаги ишқибозликка фақат ҳавас қилиш мумкин, холос. Лекин, спортга ихтисослашган сайтлардаги баъзи мухлисларнинг фикрлари мени бироз ташвишга соляпти. Мақолаларга берилган фикрлар орасида  футболчиларимизни руҳлантирадиган фикрлар билан бир қаторда, бироз дилни хира қиладиган мулоҳазалар ҳам учраб туради Ўзингиз биласиз, футболчилар ҳам интернет сайтларига кириб, мақолалар билан танишишади. Истардимки, барчамиз бир бўлиб терма жамоамизга далда бўлиб турсак, ана шунда йигитлар майдонда ўзгача кайфият ва шижоат билан тўп суришади. Терма жамоа ва мухлислар бир жамоа эканлигини доим ёдимизда тутишимиз зарур. Мақсадлар муштарак бўлган жойда ғалабали онлар албатта бўлади.

Элмурод ЭРМАТОВ суҳбатлашди.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 16:47, 05.01.2015.
Ўқилди: 7028 марта.
Фикрлар: 72 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.