Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Реал»нинг мағлубиятига нима сабаб бўлди?

Баҳо:
+ | -

Янги 2015-йил Испаниянинг икки гранди учун ҳам муваффақиятсиз бошланди. Дастлаб «Реал», бироздан сўнг эса «Барселона» мағлубият аламини тотиб кўришди. Хўш бу «Реал»нинг мағлубиятига нима сабаб бўлди? Бу борада бироз мулоҳаза юритишга қарор қилдик.

1. Дам олиш берилмаганлиги
Мадридликлар ажойиб рекорд ўрнатишди. Қаторасига 22 та ғалаба қозониш осон иш эмас. Жамоа ортда қолган йилни юқори кайфиятда якунлади. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Шундан сўнг футболчиларга дам берилиши керак эди. Бироқ «Реал» 30-декабрда Дубайда «Милан»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилди. Бу умуман керак бўлмаган ўйин эди. Ҳа, Мадридликлар ушбу ўйин орқали 4 миллион ишлаб олишди. Аммо жамоа етакчилари дам олишга муҳтож эдилар. Натижада хорғин ҳолда юрган футболчилар ушбу мавсумда бир текис ўйин намойиш қила олмаётган «Милан»га имкониятни бой беришди. Орадан 5 кун ўтиб эса «Реал» яна мағлубиятга учради ва рекорд тўхтади. Агар футболчиларга ўз вақтида таътил берилганида, «Валенсия»га қарши ўйинда ўзгача иштиёқ билан тўп сурган бўлишармиди?

2. Руҳий ҳолат
Анчелотти шогирдлари бир ютқазишса, иккинчи ўйинни ҳам бой берадиган одат чиқаришган. Ўтган мавсумда «Барса» ва «Севиля», бу мавсумда эса «Реал Сосьедад» ва «Атлетико»дан сўнг, энди «Милан» ва «Валенсия»га кетма-кет икки ўйинда имкониятни бой беришди. Бу футболчиларнинг руҳиятларига боғлиқ бўлиб қолаётгандек гўё. Анчелотти энди мағлубиятга учраган ўйиндан сўнг, шогирдларигнинг руҳий ҳолатини ҳам текшириб, бу борада керакли ишларни амалга оширишига тўғри келади. Акс ҳолда бундай ёмон анъанана мавсум охирда жамоага қимматга тушиши мумкин.

3. Таркибда ротация йўқ
Таркибга назар солсак, «Реал» сўнгги ўйинларда деярли бир хил футболчилар билан ҳаракат қилмоқда. Варан, Хедира, Эрнандес, Коентрау, Навас каби футболчилар деярли асосий таркибга киришмаяпти. Айниқса Чичарито. «Реал» уни «МЮ»дан ижарага олганида, кўпчилик ниҳоят Чичарито ҳам асосий таркибга кириб, ўзининг ҳақиқий савиясини кўрсатади, Бенземага рақобатчи топилди деб ўйлаганди. Бироқ Анчелотти Мексикалик ҳужумчига эҳтиёж сезмаяпти. Ҳа Бензема яхши ўйнаяпти. Бироқ рақобатни сақлаб қолиш учун ҳам Чичаритони майдонга тишириб туриш керак. Варан эса Пепе ва Рамоснинг захирадаги ўринбосари бўлиб қолди. Дон Карло баъзи ўйинларда Пепе-Варан, Марсело-Коентрау, Хамес-Хедира, Бейл-Хесе, Бензема-Чичарито каби ўзгаришларни амалга ошириб турса, ротация сақланиб қолиб, рақобат янада кучайган бўлармиди

4. Қийин тақвим
Январ ойи «Реал» учун оғир келади. Мадридликлар бу ой ичида нақ 8 та учрашув ўтказишади. Уларнинг бири ортда қолди. Энди Анчелотти «Реал»нинг захирадаги ўйинчиларидан ҳам унумли фойдалиб қолиши керак. Ҳар ҳолда 7 ўйиндаям бир ҳил таркиб билан ютишнинг шунчали иложи бўлмаса керак. «Галактикос» учун ушбу ўйинларда очко йўқотмаслик ва Испания кубогида «Атлетико»дан мағлубиятга учрамаслик жуда муҳим. Ҳар холда Анчелотти бу йил 3 та совринни ҳам қўлга киритиш ҳақида ўйлаётганини ва қийин тақвим туфайли улардан бирини қурбон қилиш нияти йўқлигини таъкидлаб ўтди. Кўрамиз, «Реал» учун январ қандай ўтаркан.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 17:57, 05.01.2015.
Ўқилди: 9150 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.