Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Айни дамда ишсиз юрган машҳур футболчилар

Баҳо:
+ | -

Бир пайтлар Европа ва Жаҳон футболида ном қозонган, ажойиб ўйинлари ёда қолган, аммо ҳозирда ишсиз бўлган футболчилар ҳақида сўз юритамиз. Улар орасида, албатта сиз билган ва ўйинларини кузатган футболчилар ҳам борлиги аниқ. 

Альберт Риера - 32 ёш. (Испания, қанот ярим ҳимоячиси. Терма жамоа сафида 16та ўйин).

Албатта, бир пайтлар энг яхши қанот ярим ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган Риеранинг энг яхши ўйинлари ортда қолди. Аммо, ҳали 2-3 мавсум Испаниянинг қандайдир ўртамиёна жамоасида ўйнай оладиган кучга эга. Сўнгги жамоаси Удинезедан кўп вақтини покер ўйини учун сарфлаб юборгани учун ҳайдалган футболчи, айни дамда ўзига янги жамоа қидимоқда.

Джермейн Дженас - 31 ёш. (Англия, марказий ярим ҳимоячи. Терма жамоа сафида 21та ўйин)



Очиғи, истеъдодли футболчининг фаолиятига унинг кўплаб жарохатлари ҳалақит қилди. Дженас ҳозир ҳам ўйнаётган бўлар эди, аммо ўтган мавсум сўнггида оғир жарохат олгач ўзига келиги қийин бўлмоқда.

Айни дамда 31 ёшни қарши олган футболчи эндиликда қай савияда тўп суриши, аввалгидек ёрқин ўйин намойиш эта олиши ҳам сўроқ остида. Боиси, жарохатлардан сўнг яна аввалги савиясига қайта олишига вақт керак бўлиши мумкин. Умуман олганда, унинг ўзи ҳам футболчилик фаолиятини давом эттиришни, аввалгидек савиясига қайтишни ўзи истамоқдами? Дженас сўнгги бир йил давомида ITV телеканалида фаолият юритди ва анча тажриба орттирди. Қолаверса Европа Лигаси ўйинлари пайтида аналитик чиқишлар қилиб аBBC канали билан шартнома имзолаган Дженас, эндиликда телевидения сохасига тўлиқ ўтиб кетиши ҳам мумкин.

Симау Саброса - 35 ёш. (Португалия, қанот ярим ҳимоячиси. Терма жамоа сафида 85та ўйин)

Ўз вақтида Саброса Португалия терма жамоаси сафидаги ёрқин ўйинлари билан ҳаммани ёдида бўлса керак. Сардор сифатида жуда кўп ўйинларда терма жамоани майдонга бошлаб тушган.

Бир пайтлар "Барселона" сафига шов-шувли тарзда трансфер қилинган футболчи жуда тезкор ва қанот ярим ҳимоясида энг кучли футболчилар орасида эътироф этиларди. "Бенфика", "Барселона", "Атлетико", "Бешиктош" ва "Эспаньол" клубларининг собиқ футболчисига айни дамда Португалиянинг ўртамиёна клубларидан бошқа ҳеч ким таклиф билдирмаган. Аммо, молиявий томондан анча қулай  Ҳиндистон, Қатар ёки Хитой каби чемпионатлар борлигини унутмаслик лозим. Балки ўша ерга уни таклиф қилиб қолишар.

Кристиан Нобоа - 29 ёш. (Эквадор, марказий ярим ҳимоячи. Терма жамоа сафида 49та ўйин)

Айни дамда эркин агент ҳисобланадиган эквадорлик футболчи яқин орада кучлироқ ва савиялироқ клуб билан шартнома имзолаши аниқ. Шунчаки, Москванинг Динамо клуби билан амалдаги шартномасини узайтирмагани учун ҳам, Нобоа айни дамда эркин агент мақомида. Тажрибали ва истеъдодли футболчига тез орада ҳаридор топилса керак.

Виктор Вальдес - 32 ёш. (Испания, дарвозабон. Терма жамоа сафида 20та ўйин).

Виктор Вальдес ўз фаолияти давомида фақатгина бир маротаба профессионал шартнома имзолаган. У ҳам бўлса ўзининг севимли клуби - Барселона билан. Ўтган мавсум сўнггида истеъдодли дарвозабон катта босим туфайли жамоадан кетишга қарор қилади, аммо мавсум якунида оғир жарохат олгач, ҳамон ўзига янги клуб топишга қийналмоқда. Вальдесга бу орада Монако, Ливерпуль ва МЮ клублари қизиқиш билдиришди, аммо унинг ўзи ноъмалум сабабларга кўра бу таклифларни рад этди ва ҳамон эркин агент сифатида ўзига янги жамоа қидирмоқда.

Джозеф Йобо - 34 ёш. (Нигерия, марказий ҳимоячи. Терма жамоа сафида 101та ўйин).

Умуман олганда, нигериялик тажрибали ҳимоячи ўтган мавсум якунига етгач футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилиши мумкин эди. Аммо, унинг ўзи ҳали бир икки мавсум тўп суришни истаган кўринади. Ўтган йил ёзда Фенербахче таркибида 13та ўйин ўтказди ва мавсумни Норвич сафида якунлади. Аммо, янги мавсум аввалида унинг ёши ва унинг талаб қилаётган молиявий шартлари барчани қўрқитиб юборди.

Назарий жихатдан, нигериялик футболчи Қатар ёки Хитой чемпионатларидан бирида тўп суриши эъҳтимоли йўқ эмас.

Диего Лугано - 34 ёш. (Уругвай, марказий ҳимоячи. Терма жамоа сафида 90та ўйин).

Уругвай футболи афсоналаридан бири мавсум бошида Италиянинг Дженоа клуби билан шартнома имзолашга яқин турган эди. Аммо, сўнгги паллада клуб унинг жисмоний ҳолатидан шубҳага тушди ва шартнома имзоланмади. Луганонинг жисмоний ҳолати унга иш таклиф қилаётган бошқа бир қатор жамоаларни ҳам қониқтирмади ва футболчи ҳозирда ишсиз қолмоқда.

Маълумотларга қараганда футболчи ўз ватанига ёки Жанубий Америка қитъаси жамоаларидан бирига ўтиши мумкин. Аммо, катта маош талаб қилаётган 34 ёшли футболчини ушбу қитъада кимдир ўз сафига қўшиб олиши ҳам сўроқ остида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:07, 06.01.2015.
Ўқилди: 8850 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.