Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Одил Аҳмедов: "Тўрт йил олдинги натижани яхшилашга қодирмиз"

Баҳо:
+ | -

InterFutbol газетаси сўровига кўра, Россиянинг «Краснодар» клуби ва миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов 2014 йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Нуфузли нашр жамоаси Осиё кубоги мусобақасига жўнаб кетиши олдидан Одил билан табриклаш баробарида ундан махсус интерью олди.

- Одил, суҳбатимиз аввалида сизни газетамиз танловига кўра, 2014 йилнинг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан табриклаймиз...

- Раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам юртдошларимизни янги йил билан қутлайман ва уларга омад, бахт, муваффақият тилайман. Шунингдек, мени энг яхши сифатида танлашгани учун InterFutbol газетаси ходимларига миннатдорчилик билдираман. Футболчи учун ҳар қандай эътироф ўзгача таъсир этади. Меҳнатимнинг тан олиниши менга қўшимча куч беради, масъулиятни оширади. Энди овоз берганлар ишончини оқлаш учун янада яхшироқ ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишим тайин.

- Шахсий фикрингизча, мамлакатимизнинг 2014 йилги энг яхши мураббийи ва футболчиси мақомига кимлар муносиб?

- Мураббийлардан «Пахтакор» устози Самвел Бабаянни эътироф этаман. Зеро, Самвел Вячеславович асосан ёшлардан иборат ва юлдузларга эга бўлмаган жамоа билан чемпион­ликка эришди. Футболчиларга келсак, энг яхши бўлишга муносиб ўйинчилар кўп ва кимнидир ажратиб кўрсатолмайман.   

- 2014 йилни қандай таассуротлар билан кузатдингиз?

- Таъкидлаш жоиз, йил мен учун омадли келди. Мана, «Краснодар» таркибида Европа Лигаси баҳсларида кучли жамоаларга қарши майдонга тушиб, маҳоратимни оширдим. Тўғри, ЕЛда клубимиз гуруҳдан чиқолмади. Асосийси, «Краснодар» еврокубоклардаги дебют мавсумида чакки таассурот қолдирмади. Шунинг­дек, Россия премь­ер-лигасида ҳам жамоамиз яхши ўйинлар намойиш этиб, қишки танаффусга 4-ўринда чиқиб кетди. 

- Россия премьер-лигаси доирасида ЦСКАга қарши кечган баҳсда жароҳатлангандингиз. Ўша жароҳат безовта қилмаяптими? Саноқли кунлардан сўнг  Австралияда старт оладиган Осиё кубоги ўйинларига шаймисиз?

- Футболчи учун энг катта душман - жароҳат. Худога шукр, жароҳатдан фориғ бўлдим. БААдаги йиғинда ироқликларга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурдим. Осиё чемпионати баҳслари бошланишига яна маълум вақт бор. Ўйлайманки, стартгача оптимал формага кираман.

- 2011 йили Қатарда ўтказилган Осиё кубогида жамоамиз 4-ўринни эгаллаганди. Бу сафар ўша натижани яхшилаш ёки лоақал такрорлаш имконияти борми?

- Айни пайтдаги термамиз 4 йил олдинги натижани яхшилашга қодир. Зеро, таркибимиздан энг кучли футболчилар ўрин олишган. Барчамиз қўлимиздан келганича ишқибозлар ишончини оқлаб, мазмунли ўйин намойиш этиш ва ижобий натижага эришишга интиламиз.

- Саноқли кунлардан сўнг жаҳоннинг 2014 йилги энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланади. Шахсан сиз кимларни эътироф этасиз?

- Менимча, сайёрамизнинг энг яхши мураббийи - Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв, энг яхши футболчиси эса - Криштиану Роналду. Улар учун 2014 йил жуда омадли келди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:58, 06.01.2015.
Ўқилди: 6852 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик