Италия чемпонатининг 17-туридан ўрин олган "Ювентус" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги марказий учрашувда ғолиб номи аниқланмади.
Мезбонлар ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Карлос Тевеснинг голи эвазига ҳисобни очишди ва биринчи бўлимни анча яхши ўтказишди. Агар Погба жуда қулай имкониятдан фойдана олганида, ўйин тақдири анча эрта ҳал бўлиши мумкин эди, аммо Ҳанданович бирга-бир вазиятда унинг зарбасини қайтарди.
Миланликлар дастлабки 1 соат давомида деярли ҳеч нарса қила олишмади. 64-дақиқада юзага келган дастлабки хавфли вазиятни Мауро Икарди голга айлантиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг ҳам Манчини шогирдларида бир нечта имкониятлар юзага келди, аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
"Ювентус" очко йўқотганидан кейин Турин суперклуби ва "Рома" очколари орасидаги фарқ 1 очкони ташкил қилмоқда.
Италия А серияси, 17-тур
"ЮВЕНТУС" – "ИНТЕР" - 1:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 1:0 – 5 Тевес, 1:1 – 64 Икарди.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Маркизио, Пирло, Видаль (Перейра, 78), Погба, Льоренте (Мората, 63), Тевес.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Раноккия, Кампаньяро, Жезус, Медель, Эрнанес (Освальдо, 85), Ковачич, Гуарин, Кузманович (Подольски, 54), Икарди (Мвила, 90).
Огоҳлантиришлар: Икарди (66), Раноккия (67), Мората (71), Д`Амброзио (75), Жезус (80), Бонуччи (82), Медель (84).
Четлатиш: Ковачич (86).