"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини Италия чемпионатининг 17-турида "Ювентус"га қарши учрашувда қайд этилган дурангдан сўнг (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Оғир ўйин бўлди. Биз иккинчи бўлимда фойдалана олмаган 3-4 вазиятимиздан ва ғалаба қозона олмаганимиздан афсусланишимиз керак.
Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб "Ювентус"нинг босими остида қолдик. Аммо танаффусдан сўнг яхши ўйнадик. Вазиятлардан кўпроқ фойдаланишимиз керак эди.
"Ювентус" биринчи бўлимда гол уриши мумкин эди, лекин бизда ҳам ғалаба қозониш учун имконият бўлган эди. Шунинг учун дурангдан норозиман", - дейди Манчини.