"Тоттенҳэм" клуби ходимлари жамоа мухлисларига электрон хат жўнатиб, "Уайт Харт Лэйн"да ўтадиган ўйинлар вақтида селфи-суратлар олиш учун махсус мослама - штативлардан (инсоннинг ўзини масофадан суратга олишга имкон беради) фойдаланиш ман этилганини маълум қилди. Шундай хатлардан бирини Лондон клубининг мухлисларидан бири тармоқда эълон қилган бўлиб, унда ушбу тақиқ клубнинг навбатдаги уй ўйинидан бошлаб кучга кириши ҳақида огоҳлантирилган.
Қайд этиш ўринлики, "Тоттенҳэм" 14 январ куни "Уайт Харт Лэйн"да Англия кубогининг 1/32 финал босқичи: "Бёрнли"га қарши қайта ўйин ўтказади.
Маълум бўлишича, стадион хизматчилари штативлардан фойдаланган мухлислардан мосламаларни олиб қўйиш ҳуқуқига эга.