Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Reuters: «Сирли тулпор»дан «Оқ бўрилар»гача босиб ўтилган йўл ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубокларидаги иштирокини ҳар мусобақада яхшилаб келмоқда. Жумладан, Осиё Кубогидаги илк иштирокидан - 1996 йилги баҳслардан то ҳозиргача Ўзбекистон сирли тулпордан ҳақиқий Оқ бўриларга айланди. Эндиликда улар тўрт йил олдинги мусобақанинг ярим финалчиси сифатида Австралияда барча рақиблари учун ҳақиқий куч сифатида эътироф этиладилар.

Мустақилликка эришгач илк расмий ўйинини 1992 йилда ўтказган ва кўпчилик учун нотаниш бўлган жамоа бугунга келиб ўз фалсафаси ва тактикасига эга кучли жамоалардан бирига айланди. 2007 йили чорак финалда мусобақани тўхтатган, аммо тўрт йил олдин ярим финалга қадар етиб бориб Австралиядан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганига қарамай, Оқ бўрилар бу сафар ундан ҳам юқорироқ мақсадни кўзлаганлари аниқ.

Айни дамда ФИФА рейтингида 74-ўринни эгаллаб турган ва Осиёнинг тўртинчи жамоаси бўлиб турган Ўзбекистон Осиё Кубоги B гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради. Финалга чиқиш учун эса Австралия ёки Жанубий Корея билан беллашиши аниққа ўхшайди.

Қатарда Австралиядан 0:6 ҳисобида мағлубиятга учраган ва Жанубий Кореядан 5 поғона пастда жойлашган Ўзбекистон Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади ва айни дамда жамоа авлодлар алмашинуви кузатилаётгандек.

Бош мураббий Миржалол Қосимов эса барчага таниш. Таркибда бир қанча истъедодли футболчилар бўлса ҳам, асосий куч сифатида терма жамоа сардори Сервер Жепаровдан умид катта. Терма жамоа сафида 100тадан ортиқ учрашувда майдонга тушган, икки маротаба Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган 32 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг юлдузли фаолиятини соврин билан тугатишни истамоқда.

Айрим пайтларда иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай оладиган Жепаров шунингдек, ажойиб қисқа паслари, рақиб дарвозаси олдида ҳавф яратиш ва ҳар қандай масофадан гол ура олиш қобилиятига эга. Унинг ярим ҳимоядаги шериклари Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидовларга ҳам катта масулият юклатилган. Боиси, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев каби ҳужумчиларнинг фаолиятини тугатиши, ярим ҳимоячиларга катта масулият юклаши табиий.

Ўзбекистон Осиё Ўйинларига бир қанча кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари орқали тайёргарлик кўрди. КХДРга қарши мусобақадаги илк ўйинда ғалаба қозона олсалар, букмекерлар томонидан ғолиблик учун 5-ўринда қайд этилган Ўзбекистоннинг бу борада имконияти янада мустаҳкамланади.

Манба: soccer.ru
Киритилди: 11:07, 08.01.2015.
Ўқилди: 6014 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.