Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

“Барселона” трансферларга қўйилган тақиқ туфайли ФИФА билан муносабатларни узди

Баҳо:
+2 | -

“Барселона” жамоаси Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) билан муносабатларни бир томонлама узди. Бунга ФИФА томонидан клубга икки трансфер ойнаси вақтида ўйинчи сотиб олишни тақиқлагани сабаб бўлди. Бу ҳақида клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу сўзларига иқтибос келтирган ҳолда Goal.com хабар бермоқда.

Тақиқ 2014 йил 2 апрелда эълон қилинган. Бунга клубнинг ФИФА регламентида белгилган жамоаларга халқаро трансферни амалга оширишда 18 ёшдан кичик бўлган футболчилар билан шартнома тузмазлик ҳақидаги қонунини бузгани сабаб бўлган. Икки трансфер ойнаси вақтида ўйинчи сотиб олишга қўйилган тақиқдан ташқари, клуб 450 минг Швейцария франкида жаримага ҳам тортилган.

2014 йилнинг апрель ойида “Барселона” апелляция берди. Бироқ декабрда Лозанна арбитраж суди вояга етмаган ўйинчиларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётган ФИФАни қўллаб-қувватлади.

“ФИФА бу тақиқнинг сабаби ҳақида изоҳ бермади. Биз тақиқ вақтида ФИФА билан институционал муносабатлар қўллаб-қувватламаймиз”, – деди Бартомеу. “Мен ФИФА президенти Йозеф Блаттерга хат юбордим. Мен “Олтин тўп”ни топшириш маросимида қатнашмайман”.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:48, 08.01.2015.
Ўқилди: 6357 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.