Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Тен Кате: "Месси Вилановага берган ваъдаси учунгина ҳамон "Барса"да"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" собиқ бош мураббийи Хенк тен Катенинг айтишича, “кўк-анорранлилар” ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар сафини тарк этмайди. Чунки аргентиналик футбол юлдузи бу ҳақида ўтган йили саратон хасталиги туфайли вафот этган жамоанинг собиқ устози Тито Вилановага ваъда берган.

"Месси билан клуб ўртасидаги тушунмовчилик? Менга маълум бўлишича, бу муаммолар таҳминан бундан икки йил муқаддам бошланганди. Лекин шунга қарамай Лионель ҳамон "Барселона" учун тўп сурмоқда. Чунки у клубдан кетмаслик ҳақида Виланованинг ўлими олдидан ваъда берганди. Шахсан менинг фикримча, унинг “Барса”дан кетиши ҳамма учун ҳам тўғри қарор бўларди.

Месси анча мавсумдан бери каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозир эса у янги жамоага эҳтиёж сезяпти. Лионель  ҳали ҳамон қимматбаҳо футболчи ҳисобланади, аммо вақт ўтган сари унинг баҳоси фақат пасайиб боради. Месси яна қанча вақт ҳозиргидек ажойиб жисмоний тайёргарликка эга бўлишини эса ҳеч ким билмайди. Очиғини айтсам, Лионель ортда қолган муддат давомида ажойиб кўрсаткичларга эришган бўлса-да, ўтган мавсумдаги ўйин савиясини кўтара олгани йўқ”, - дея soccer.ru Хенк тен Кате фикрларини келтиради

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 17:10, 08.01.2015.
Ўқилди: 6329 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.