Халқаро футбол тарихи ва статистикаси расмий сайти IFFHS йилнинг энг кучли дарвозабонлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Германия терма жамоаси ва Бавария клуби дарвозабони 2014 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган дарвозабон Тибо Куртуа ва Кейлор Навасларни ортда қолдирди.
IFFHS рейтингининг дастлабки ўнталиги қуйидагича кўриниш олган
1. Мануэль Нойер ("Бавария"/Германия)
2. Тибо Куртуа ("Атлетико"/"Челси"/Бельгия)
3. Кейлор Навас ("Леванте"/"Реал"/Коста-Рика)
4. Джанлуиджи Буффон ("Ювентус"/Италия)
5. Клаудио Браво ("Реал Сосьедад"/"Барселона"/Чили)
6. Серхио Ромеро ("Монако"/"Сампдория"/Аргентина)
7. Гильермо Очоа ("Аяччо"/"Малага"/Мексика)
8. Петр Чех ("Челси"/Чехия)
9-10. Уго Льорис ("Тоттенҳэм"/Франция)
9-10. Винсент Эньяма ("Лилль"/Нигерия).